locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳзодбек Ғофурбеков: «Aзур» тўлиқ ҳимояланди. Бундай жамоаларга қарши баҳслашиш осон бўлмайди»

Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.
Эксклюзив янгиликлар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаҳзодбек Ғофурбеков: «Azур» тўлиқ ҳимояланди. Бундай жамоаларга қарши баҳслашиш осон бўлмайди»
Фото: Гулистон ПФК

"Гулистон" футбол клуби Ўзбекистон кубоги саралаш босқичини муваффақиятли якунлади. Учта ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига йўлланма олди. "Aзур"га қарши баҳсдан сўнг жамоа етакчи футболчиларидан бири Шаҳзодбек Ғофурбеков билан суҳбатлашдик.

- "Aзур" билан баҳсдан кейинги таассуротлар қандай?

- Рақиб жамоа ўйин бошидан то охиригача ҳимояга эътибор қаратди. Бир сўз билан айтганда, "автобус" қўйиб олишди. Тўлиқ ҳимоявий ўйинни танлайдиган жамоаларга қарши ўйнаш қийин бўлади. Одатда биргина гол ўйиннинг тақдирини ҳал қилади. Биз эса мана шуни уддасидан чиқдик.

- Саралаш баҳсларида учта ўйинда иштирок этдингизлар. Сизнингча, қайси баҳс қийин кечди?

- Менимча, "Sonyc X"га қарши энг қийин баҳсни ўтказдик. Одатда илк расмий баҳс ҳар доим қийин бўлган. Рақиб медиа жамоа бўлишига қарамай, яхши курашди. Қизиқ ва бироз қийин баҳс бўлди деб айта оламан.

- Кубок гуруҳ босқичида қайси жамоаларга қарши баҳслашишни истардингиз?

- "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Ғазалкент".

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг