Жейк Пол ва Александр Усик ММА қоидалари бўйича жанг ўтказиши мумкин
ФОТО: Getty Images
Машҳур блогер ва боксчи Жейк Пол ҳамда супер оғир вазн тоифасида WBA, WBC ва WBO камарлари соҳиби Александр Усик ўртасида ММА қоидалари бўйича жанг бўлиши мумкин. Бу ҳақда Накиса Бидарян хабар бермоқда.
“Улар биз билан шахсий алоқа ўрнатиб, бу жангни 2026 йили ўтказмоқчи эканликларини айтишди. Ва биз буни ташкил этишга албатта ҳаракат қиламиз”, – дейди Бидарян.
Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол ўзининг навбатдаги жангини 28-июнь куни Анаҳаймда (АҚШ) ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади. Унга Хулио Сезар Чавес рақиблик қилади.