Жаҳонгир Зокиров: \"Zuffa Boxing\"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз\"!
Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз"!
- Аввало, ажойиб ғалаба ва давлат мукофоти билан табриклайман!
- Рахмат.
- “Мард ўғлон” мукофотини топшириш маросимидан бир кун кейин юртимизга етиб келдингиз. Олдинроқ келишингиз имкони бўлмадими? Ҳар ҳолда юртбошимиз қўлидан мукофотни қабул қилиб олиш бошқача бўларди?
- Тўғриси, Президентимиз қўлидан шахсан қабул қилиб олиш мен учун шараф эди. Бироқ, бор имкониятимизни ишга солиб, ҳаракат қилдик, олдинроқ келиш имкони бўлмади. Насиб қилса, янада каттароқ натижалар кўрсатиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, юртбошимиз қўлларидан яна мукофотлар олишга ҳаракат қиламан.
- Энди жангга қайтсак, рақибингиз Захари Спиллер ҳақида қанчалик маълумотга эга эдингиз?
- Уни анча йиллардан бери яхши биламан. Филип Хргович ва Жо Жойсга бирга спарринг шерик бўлганмиз. Тўғри, у билан спарринг қилмаганман. Лекин имкониятини яхши билардим.
- Шахсан Дана Уайт ўзининг инстаграм тармоғига сизнинг машғулот жараёнингизни қўйди. У билан учрашдингизми?
- Тўғриси, кўришмадим. Узоқдан машғулотларимни томоша қилди, лекин унинг ёнида юрадиган шериклари ва "Zuffa Boxing" мутасаддилари билан суҳбатлашдим.
- Суҳбат қайси мавзу бўлди, демоқчиманки, улар жангингиз борасида ва режалар ҳақида фикр билдиришгандир?
- Ҳа, албатта. Ғалаба қозонишимни кутган экан-у, бундай муддатидан аввал зафар қучишимни эмас. Яхши фикрлар билдиришди. "Zuffa Boxing" промоушендаги оғир вазн тоифасидагилар ичида энг ёши эканлигимни ва чемпионлик учун имкониятимни юқори баҳолашди.
- Сиздан ташқари яна оғир вазн тоифасида кимлар бор?
- Энг машҳурлари Иван Дичко ва Энди Крузни биламан. Балки мен билмаганларим ҳам бордир. Катта эҳтимол билан чемпионлик йўлидаги асосий рақиблар шулар бўлади.
- Рақибингизни яхши билар экансиз. Жангдан сўнг, у сизга нималар дея олди?
- Маглубиятни тўғри қабул қилди ва “Сен анча кучайибсан”,- дея омад тилади.
- "Zuffa Boxing" турнирида сизни ҳайрон қолдирган жиҳатлар бўлдими?
- Тўғриси, ташкилотчилик жуда юқори бўлди. Жангдан 1-2 ой олдин уларнинг назоратида бўлар экансиз. Махсус овқатлар, керакли барча нарсалар билан ўзлари таъминлар экан.
- Америка Қўшма Штатларида қайси клубда машғулотлар олиб бордингиз?
- "Brickhouse Boxing" клубида мураббий Жулиан Чуа қўл остида ҳозирлик кўрдим.
- Клубдаги энг машҳур боксчи ким экан?
- Зурдо Рамирес.
- Жулиан Чуа сизнинг қайси жиҳатингизни ўзгартира олди?
- Масофадан ишлашни тўғри йўлга қўя олди. Бизга Дмитрий Бивол, Александр Усик ва Зурдо Рамиреснинг муваффақиятларидаги асосий сабаб, олдинга ва орқага юришдаги масофани тўғри сақлашда эканлигини тушунтира олди. Чуанинг услуби бизнинг боксимизга тўғри тушар экан. Ҳа, ака-ука Диаслар кучли мураббийлар. Лекин улар одатда соф Лотин Америка бокс услубига мослаштира олади. Чуада эса уйғунлик бор. Шунинг учун мен тезроқ унинг услубига мослаша олдим.
- Айтайлик, кейинги жангингизда Иван Дичко ва Энди Круз рақиб сифатида таклиф этилса, қай бирини танлардингиз?
- Тўғриси, улар билан кейинги жанглардаёқ тўқнаш келмасам керак. Лекин шундай бўлса, Иван Дичкони танлардим. У билан қизиқарлироқ бўларди.
- Олдинда Осиё ўйинлари бор ва бунда иштирок этиш имконияти бўлса, қолган муддат давомида ҳаваскор боксга қанчалик мослаша оласиз, қийинчилик бўлмайдими?
- Тўғри, ҳаваскор ва профессионал бокс мутлақо бир-биридан фарқ қилади. Мослашиш жараёнларида қийинчилик туғилиши мумкин. Лекин мен унга қадар тайёр ва мукаммал ҳолатга туша оламан.
- Ҳаваскор боксдаги олдинда турган нуфузли мусобақалардаги эҳтимолий ва асосий рақибларингизни ҳам кузатиб боряпсизми?
- Албатта, Ойбек Оралбай, Давид Чалоян, Дамар Томас, бразилиялик Жоэл Рамослар асосий рақиб бўлади ва уларни кузатиб боряпман.
- Кўриниб турибди, ажойиб жисмоний ҳолатга эгасиз. Назаримда ортиқча вазнлардан халос бўлгансиз?
- Ҳа, анчагина вазн ташладим. Менга Америкада машғулотлар жараёнида "Zuffa Boxing" томонидан махсус диетолог бириктирилди. У Ислам Махачевнинг диетологи экан. Тўғри овқатланишни йўлга қўйди ва унинг кўрсатмалари билан шу ҳолатга келдим.
- Юқорида Хргович ва Жо Жойс билан спарринг қилганман, деб айтиб ўтдингиз. Спарринг қандай кечганди?
- Хргович билан биринчи спаррингимизда мени менсимаган. Учта спарринг шерик беради ва мени учинчи қилиб қўйган. Энг кучсизларни учинчига қўйишади. Биринчиси унчалик яхши бўлмаган. У чарчаб қолган ва яхши жанг бўлмаганди. Иккинчида эса чигарига уриб йиқитгандим. Шунидан кейин менга қизиқиб қолишган. Бугун ҳам гаплашдим. Итаума билан жангига тайёргарлик кўришда ёрдамга чақиради. Жо Жойсни ҳам орқа қўлда йиқитганман. Шунидан кейин баъзи келишмовчиликлар бўлганди ва у билан спаррингга бормай қўйганман. Бу билан мақтанмоқчи эмасман. Спаррингда шундай ҳолатлар бўлиб туради.
- Яна қайси машҳурлар билан спарринг қилгансиз?
- Агит Кабайел билан.
- Хргович, Жойс ва Кабайел қай бири кучлироқ экан?
- Хргович. Унда зарба ҳам зўр, темп ҳам юқори.
- Хрговични Итаума билан жангда имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Итаумани яхши билма