Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони допинг учун дисквалификация қилинди
Лазизбек Муллажоновда тақиқланган модда аниқланди
Расм: Olympic.uz
Париж-2024 Олимпиадасида 92 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажонов допинг муаммоси туфайли мусобақалардан четлатилди.
26 ёшли спортчи 11 июн куни топширган допинг-текширувда анаболик-андроген стероид моддаси аниқланган. Ушбу модда Халқаро допингга қарши агентлик (ITA) томонидан тақиқланган воситалар рўйхатига киритилган.
Муллажонов таҳдид остида қолган ўз мукофоти ва натижаларини сақлаб қолиш учун “Б” намунасини қайта текширишни сўраш ҳамда дисквалификация қарорини расмий равишда апелляция қилиш ҳуқуқига эга.
Бу воқеа Ўзбекистон спорт жамоатчилигида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Бакрадзе Иман
Редактор