locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик 4 нафар боксчи ғалаба қозонди

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
  Ўзбекистонлик 4 нафар боксчи ғалаба қозонди
Фото: Boxing Uzbekistan

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи старт олди.

Бугун 4 нафар боксчимиз чорак финалдан ўз юришларини бошлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

-54 кг вазнда бўлиб ўтган биринчи баҳсда, Нигина Ўктамова мезбон Преетига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди;

Азиза Зокирова эса ярим финалга йўл олди. Боксчимиз -70 кг вазнда нигериялик Мбата Патрисиадан 5:0 ҳисобида устун келди

Адҳамжон Муҳиддинов -65 кг вазнда бўлиб ўтган жангда, Жанубий Корея вакили Жанг Донгванни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;

Ҳалимжон Мамасолиев +90 кг вазндаги чорак финалда, австриялик Аҳмед Ҳагагни 5:0 ҳисобида таслим этди;

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг