locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон бокс федерациясида Шоҳид Тиллабоев U-22 Осиё чемпионатидаги жанговар учрашув ҳақида гапирди

Тўртфиналдаги баҳс ва баҳсли қарорга изоҳ
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон бокс федерациясида Шоҳид Тиллабоев U-22 Осиё чемпионатидаги жанговар учрашув ҳақида гапирди
Расм: Telegram

Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев U-22 Осиё чемпионатида бўлиб ўтган баҳсли тўртфинал жангини шарҳлади. Унда ўзбекистонлик боксчи қозоғистонлик Аман Қонисбек устидан ғалаба қозонган эди.

Жангдан сўнг Қозоғистон бокс федерацияси ҳакамлар қарорига рози бўлмасдан, расмий норозилик аризаси йўллади. Бироқ Тиллабоев «Olamsport»га берган интервьюсида натижа ўзгармаслигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, бу учрашувни “досрочний финал” деб аташ мумкин. “Аман Қонисбек — бизнинг йигит. Яқинда Қозоғистон терма жамоасига ўтди, аммо ўзаро яхши муносабатимиз сақланиб қолган. Иккаласи ҳам ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари. Улар дўст, бирга ўсган, шунинг учун бу воқеа ортидан салбий кайфиятлар пайдо бўлишини истамайман”, — деди у.

Маълумот учун, Аман Қонисбек - этник қозоқ бўлиб, 2024 йилдан бери Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. 2025 йилда ASBC ҳамоҳанглигида ўтган Осиё чемпионатида у Қозоғистон термаси сафида олтин медалга эга чиққан.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг