Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Остонага етиб борди
World Boxing кубогининг навбатдаги босқичи 28 июндан 7 июлгача Қозоғистонда бўлиб ўтади
Расм: boxing.uz
Аёллар бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing ташкилоти томонидан ўтказиладиган Жаҳон кубогида иштирок этиш мақсадида Қозоғистоннинг Остона шаҳрига етиб борди. Мусобақа 28 июндан 7 июлгача давом этади.
Элшод Расулов бошчилигидаги жамоамиз мусобақанинг навбатдаги босқичида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Терма жамоа таркиби:
• 48 кг — Фарзона Фозилова
• 51 кг — Сабина Бобоқулова
• 54 кг — Феруза Казакова
• 57 кг — Хумора Маъмажонова
• 60 кг — Ситора Турдибекова
• 65 кг — Навбаҳор Ҳамидова
• 75 кг — Азиза Зокирова
• 80 кг — Соҳиба Рўзметова
• +80 кг — Олтиной Сотимбоева
Мураббийлар:
Элшод Расулов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев, Истам Кабинов
Шифокор:
Комилжон Расулов
Бакрадзе Иман
Редактор