Ўзбекистон аёллар боксчилари World Boxing кубогида 5 та медалга эга чиқишди!
Навбаҳор Ҳамидова олтин медални қўлга киритди, терма жамоа жами 1 олтин ва 4 бронза медали билан қайтди
Расм: boxing.uz
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган World Boxing ташкилоти кубоги мусобақасининг навбатдаги босқичи ўз якунига етди. Унда Элшод Расулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та бронза медалига эга чиқди.
Медал соҳиби бўлган спортчиларимиз:
Олтин медал:
• -65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Бронза медал:
• -54 кг: Феруза Казакова
• -75 кг: Азиза Зокирова
• -80 кг: Соҳиба Рўзметова
• +80 кг: Олтиной Сотимбоева
Мураббийлар: Элшод Расулов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев, Истам Кабинов
Жамоа шифокори: Комилжон Расулов
Бакрадзе Иман
Редактор