WBO рейтингида беш ўзбекистонлик боксчи
Шехов иккинчи, Ғиёсов ва Жалолов биринчи ўнликда
Расм: Olympic.uz
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, беш нафар ўзбекистонлик боксчи турли вазн тоифаларида муносиб ўринларни эгаллади:
• Муҳаммад Шехов (иккинчи енгил вазн, 55,2 кг) – 2-ўрин
• Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн, 66,7 кг) – 10-ўрин
• Исроил Мадримов (супер ўрта вазн, 69,9 кг) – 8-ўрин
• Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн, 76,2 кг) – 13-ўрин
• Баҳодир Жалолов (супер оғир вазн, 91,17 кг) – 10-ўрин
Бакрадзе Иман
Редактор