Умар Кремлёв: Жаҳон чемпиони 1 миллион доллар олади
2028 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 25 миллион долларга етказилади
Расм: Sports.ru
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв 2028 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғолибни катта маблағ кутмоқдалигини маълум қилди.
— Ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпионати учун мукофот жамғармаси ҳозирда 5 миллион доллардан ортиқ. 2028 йилда эса бу сумма 25 миллион долларга етказилади. Шу ҳолатда, чемпион 1 миллион долларга эга бўлади. Шунингдек, 4 ва 5-ўринларни эгаллаган спортчилар ҳам мукофот билан тақдирланади, — деди Кремлёв.
Унинг сўзларига кўра, энди жаҳон чемпионати ҳар уч йил эмас, ҳар икки йилда ўтказилади. Бу янгилик боксчилар учун янада кўпроқ имконият ва рағбат яратиши кутилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор