locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-19 Осиё чемпионати: 12 нафар боксчимиз финал йўлида

8 август куни ярим финал жанглари жонли эфирда намойиш этилмоқда
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-19 Осиё чемпионати: 12 нафар боксчимиз финал йўлида
Расм: Telegram

U-19 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида bugun ярим финал баҳслари ўтказилмоқда. Кун давомида 12 нафар йигит ва қизларимиз рингга чиқиб, финал йўлланмаси учун курашмоқда.

+80 кг вазндаги Собирахон Шаҳобиддинова қуръа натижасига кўра бевосита финалга йўл олди. 48 кг вазндаги Мафтуна Мусурмонова эса ўз жангини якунлаб, вьетнамлик рақибаси Тҳао Тҳан Лус устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугунги жанглар рўйхати (Тошкент вақти билан):
• 48 кг: Мафтуна Мусурмонова – Тҳао Тҳан Лус (Вьетнам) 5:0
• 60 кг: Севара Маматова – Алина Кудайгенова (Қозоғистон) – 11:00
• 70 кг: Райҳона Қурбонбоева – Зарина Асанова (Қирғизистон) – 12:00
• 75 кг: Мафтуна Янгиева – Тонгтонг Гу (Хитой) – 12:30
• 80 кг: Рухшона Парпиева – Куралай Егинбайкизи (Қозоғистон) – 13:00
• 60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов – Тортубек Адилет (Қозоғистон) – 16:15
• 65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов – Юҳенг Ли (Хитой) – 16:30
• 70 кг: Абдулазиз Жўрақулов – Моҳаммад Солеҳ Роозбаҳани (Эрон) – 17:00
• 75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев – Усман Капаров (Қирғизистон) – 17:45
• 80 кг: Норбек Абдуллаев – Ҳеон-Сеунг Жеонг (Жанубий Корея) – 18:15
• 85 кг: Самир Собиров – Дамҳеон Парк (Жанубий Корея) – 18:30
• +90 кг: Ислом Салиҳов – Аббас Гаршасби (Эрон) – 19:30

Баҳслар соат 09:00 да старт олди. Иккинчи дастур учрашувлари 15:00 да бошланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг