Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби ўзгарди
ФОТО: WBA
Ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда Boxrc нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Ғиёсов 12-апрель куни АҚШ'нинг Нью-Жерси штатида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга ўша куни мексикалик эмас, балки аргентиналик Франко Максимилиано Окампо рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шаҳрам профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Окампо ҳисобида эса 17 та ғалаба ва 2 та мағлубият мавжуд.