locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳрам Ғиёсов тўлиқ 12 раунд давом этган жангда очколар эвазига мағлуб бўлди (109-118, 108-119, 111-116)

Бу Шаҳрам учун проф боксдаги илк мағлубият бўлди. Бунгача ўтказилган 17 та жангнинг барчасида у ғалабага эришганди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаҳрам Ғиёсов тўлиқ 12 раунд давом этган жангда очколар эвазига мағлуб бўлди (109-118, 108-119, 111-116)
photo: gettyimages

Мисрнинг Гиза пирамидалари яқинида профессионал бокс оқшоми давом этмоқда.

Оқшомнинг эътиборли жангларидан бирида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда британиялик Жек Кеттерол ўртасида WBA йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди.

Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Ҳақамларнинг қарори билан англиялик 32 ёшли спортчи ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Ғиёсов чемпионлик жангида имкониятни бой берди. Бу унинг профессионал боксдаги илк мағлубиятига айланди. Ҳозирда Шаҳрам ҳисобида 17 та ғалаба бор.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг