Шаҳрам Ғиёсов Райан Гарсия билан жанг қиладими?
PHOTO: Telegram
Шаҳрам Ғиёсов Райан Гарсия билан жанг қилиши мумкин.
Ҳа, бу жанг юз бериш эҳтимоли бор. Фақат бунга Шаҳрам Ғиёсов WBA Супер, IBF камарлари соҳиби Жарон Эннисни ютиши керак бўлади. Эннис—Ғиёсов жанги яқин 120 кун ичида ўтказилиши керак. Бўиси Шаҳрам WBA йўналишида мажбурий даъвогар мақомида.
Шунингдек, Ғиёсов—Гарсия жанги амалга ошиши учун 2-май куни Райан Гарсия эса Роландо Ромерони мағлуб этиши керак. Жанг ғолиби WBA Регулар камарига эга чиқади ва Эннис—Ғиёсов жанги ғолибига қарши мажбурий даъвогар мақомида жанг қилиш имконини ҳам ўзиники қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор