Расман! Шоҳжаҳон Эргашевга жиддий рақиб берилди
ФОТО: IBA
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида IBF камарига собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.
Унга кўра, ҳамюртимиз 2-июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этиладиган IBA.Pro 7 турнирида рингга кўтарилади. Ўша куни Эргашевга таниқли Ованнес Бачков рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган, 2 тасида эса мағлубиятга учраган.
32 ёшли Ованнес эса проф боксда 7 та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган, 5 та жанги эса муддатидан аввал якунланган.
Насрулло Каримов
Журналист