Полшада World Boxing ташкилоти кубоги баҳслари қизғин паллага кирди
Расм: Gazeta.uz
Бугун,14 май куни 5 нафар ҳамюртимиз чорак ва ярим финал босқичларида рингга чиқишади. Улар муҳим ғалабалар учун кураш олиб боришади.
Қуйида кун тартиби ва жуфтликлар билан танишинг:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Корй Жонес (Уэльс) — 14:45
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Оусаиноу Ҳансен (Германия) — 16:15
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Виллиам Чолов (Болгария) — 17:00
-85 кг: Акмалжон Исроилов — Самет Эрсой (Туркия) — 17:30
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Кауе дос Сантос (Бразилия) — 22:00
Жанглар икки қисмида ўтади: биринчи блок — Тошкент вақти билан 14:00, иккинчи блок — 20:00 да бошланади.


Бакрадзе Иман
Редактор