Осиё чемпионати старт олмоқда: қуръа ташлаш маросими ўтказилмоқда
Бангкокда 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақага ҳозирлик қизғин паллада
Расм: Telegram
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1–11 август кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида World Boxing ташкилоти ҳамкорлигида 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Бугун, 31 июл куни мусобақа олдидан техник йиғилиш ва қуръа ташлаш маросими ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари — Раҳматжон Рўзиоҳунов, Хулио Ли Эчаварриа, Темур Ахбаев, Сирожиддин Наимов, Азим Худайқулов ва Бахтиёр Тўрабоев, шунингдек, жамоа менежери Шахбоз Таваккалов иштирок этмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор