Наманганда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг бокс босқичи ўтказилди
Йилнинг энг иқтидорли ёш боксчилари илк минтақавий саралашда рингга чиқишди
Бокс
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Gazeta.uz
Наманган шаҳридаги спорт мактаби мезбонлигида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг бокс йўналишидаги биринчи минтақавий босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур саралаш баҳсларида Наманган шаҳри ҳамда Наманган, Янги Наманган ва Давлатобод туманларидан ташриф буюрган иқтидорли ёш спортчилар рингга чиқиб, ўз маҳоратини намоён этдилар.
Баҳслар давомида иштирокчилар жисмоний ва техник тайёргарлик даражаси, шунингдек, иродаси билан ҳакамлар ва мухлислар эътирофига сазовор бўлди.