Муҳаммад Шехов ва Орландо Моралес тарозидан муваффақиятли ўтиб олди
ФОТО: ProBoxinguz
Эртага Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Фолйондар Спортс Ҳолл" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади.
Биз учун аҳамиятлиси, ушбу бокс турнири доирасида иккинчи енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Муҳаммад Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши рингга кўтарилади.
Жанг 8 раунд этиб белгиланган. Бироз аввал боксчилар тарози маросимида ҳозир бўлишди ва белгиланган вазн меъyorини бажаришди.