Ливерпулда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда
Фото: Olympic.uz
Бугун Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича дунё биринчилигига старт берилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг иштирокини Нигина Ўктамова бошлаб беради. -54 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган ҳамюртимиз илк босқичда қозоғистонлик Элина Базарова билан беллашади.
-54 кг: Нигина Ўктамова — Элина Базарова (Қозоғистон)

Учрашувлар Тошкент вақти билан, биринчи дастур 15:00 да ва кечки дастур 22:00 да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист