Исроил Мадримов иккинчи марта ота бўлди
Таниқли боксчимиз ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабар берди
Расм: gettyimages.com
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовнинг оиласида қувончли воқеа юз берди — у ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда чарм қўлқоп устаси Instagram орқали шахсан ўзи маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бу Мадримовнинг иккинчи фарзанди — у аввал ҳам қиз фарзандли бўлган.
Аллоҳ янги меҳмонга умр, ризқ ва барака берсин!

Бакрадзе Иман
Редактор