Икки нафар боксчимиз бугунги баҳсларда кумуш медалга сазовор бўлди
Эртанги дастурларда яна 5 нафар ҳамюртимиз чемпионлик жангини ўтказади.
Фото: Olympic.uz
Маълум қилганимиздек, бугун Мўғулистонда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида дастлабки финал жанглари ташкил этилмоқда. Кун давомида рингга кўтарилган 2 нафар ҳамюртимиз ҳал қилувчи босқичда имкониятни бой беришди ва мусобақада кумуш медални қўлга киритишди.
-75 кг: Азиза Зокирова (Ўзбекистон) – Бао Сзи (Хитой) 2:3
-80 кг: Рухшона Парпиева (Ўзбекистон) – Надежда Рябес (Қозоғистон) 0:5
Эртанги дастурларда яна 5 нафар ҳамюртимиз чемпионлик жангини ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист