Холдоров ва Олимов Бангкок турнирда чорак финалга йўл олди
Ўзбекистонлик боксчилар ҳинд ва қозоқ рақибларини мағлуб этишди
Расм: Telegram
Бангкокдаги халқаро бокс турнирида ўзбекистонлик спортчилар яна икки ғалабани қўлга киритишди.
-50 кг вазн тоифасида Беҳруз Холдоров ҳиндистонлик Вишванат Сурешни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
-55 кг вазнда эса Самандар Олимов қозоғистонлик Бексултан Боранбекни мутлақ устунлик билан — 5:0 ҳисобида таслим этди.
Юртдошларимиз мусобақанинг кейинги босқичида ҳам ғалаба учун рингга чиқишади.
Бакрадзе Иман
Редактор