Дюбуа Усикка қарши реванш ҳақида: “Ундан қасос олиш имконияти бор”
Фото: Getty Images
Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг 19 июль куни Лондонда “Уэмбли”да Даниэль Дюбуа ва Александр Усик ўзаро жанг ўтказади. Ушбу жанг аввалида британиялик спортчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу мен хоҳлаган ва талаб қилган жанг. Энди менда Усикдан қасос олиш имконияти бор. Ҳозирга келиб мен яхшироқ ва хавфлироқ бўлдим. Усик бу ҳақда 19 июль куни билиб олади”, - деди Дюбуа.
Маълумот учун, боксчиларнинг 2023 йил августида ўтган биринчи жангида украиналик боксчи рақибини 9-раундда нокаутга учратганди.