locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дмитрий Бивол ва Михаэл Айферт ўзаро жангдан қанча гонорар олади?

Томонлар ўртасидаги жанг 30 май куни бўлиб ўтади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол ва мажбурий даъвогар Михаэл Айферт ўртасидаги жанг учун гонорарлар тақсимоти маълум бўлди Championat. IBF ташкилоти қоидаларига кўра, жами маблағниг 65 фоиз улуши амалдаги чемпион Биволга берилади. Германиялик даъвогар Айферт эса умумий гонорарнинг 35 фоиз қисмини қўлга киритади.

Промоутерлик кимошди савдолари яхунига кўра, мазкур чемпионлик баҳсининг умумий мукофот жамғармаси тахминан 750 минг долларни ташкил этмоқда. Ушбу тушумдан Дмитрий Бивол ўз унвонини ҳимоя қилгани учун 480 минг доллардан ортиқ соф гонорар ишлаб олади. Михаэл Айферт эса рингга кўтарилгани учун 260 минг доллар атрофида пул олади ва бу унинг фаолиятидаги энг катта даромадга айланади.

Мазкур гонорарлар ҳажми Биволнинг Саудия Арабистонидаги йирик жангларда олган 10 миллион долларлик мегагонорарларидан анча кам ҳисобланади. Профессионал боксда спортчининг расмий унвони ва унинг телетомошабинларни жалб қила олиш имконияти (PPV) айнан мана шундай гонорарлар миқдорини белгилаб беради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг