Дилфуза Бекова Россияда жанг қилади
19 апрел куни Россиянинг Москва шаҳрида Shamoboxing промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади.
photo: boks Uzbekistan
Дилфуза Бекова Россияда жанг қилади.
Бугун, 19 апрел куни Россиянинг Москва шаҳрида Shamoboxing промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади.
Ушбу оқшомда вакиламиз Дилфуза Бекова ҳам навбатдаги жангини ўтказади. У россиялик Европа чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори Наталья Шадринага қарши баҳс юритади.
Маълумот учун, Шадрина профессионал йўналишда 3 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Бековада эса битта жангдаги мағлубият бор.
Иброҳим Жалолов
Редактор