Бугун тунда: Усик ва Дюбуа ўртасида реванш жанги — мутлақ чемпионлик хавф остида
Супероғир вазндаги беллашув Тошкент вақти билан соат 03:00 да старт олади, жонли эфир Universal Sport’да
Расм: Instagram
Бугун тунда Лондоннинг машҳур “Уэмбли” стадионида Александр Усик ва Даниэл Дюбуа ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтади.
Беллашув супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун ташкил этилади. Ушбу тўқнашув икки боксчи ўртасидаги иккинчи жанг ҳисобланади.
Жанг Тошкент вақти билан тахминан соат 03:00 да бошланиши кутилмоқда.
Бокс мухлислари ушбу қизғин тўқнашувни Telegram’даги Universal Sport канали орқали жонли томоша қилишлари мумкин.
Бакрадзе Иман
Редактор