Боксчиларимиз World Boxing кубогида финал йўлланмаси учун рингга чиқади
Сабина ва Навбаҳор — чорак финалда, Олтиной — финал йўлланмаси учун жанг қилади
Расм: boxing.uz
“World Boxing” ташкилоти кубоги доирасидаги жанглар давом этмоқда. Бугун, 4 июл куни уч нафар боксчимиз навбатдаги рақибаларига қарши рингга чиқади. Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова чорак финалдаги баҳсларини ўтказишса, Олтиной Сотимбоева финал учун қозоғистонлик рақибасига қарши жанг қилади.
Қуйида жанглар жадвали билан танишинг:
-51 кг: Сабина Бобоқулова — Пила Каиво-Ожа (Финляндия) — 19:00
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Беатриз Оливеира (Бразилия) — 19:30
+80 кг: Олтиной Сотимбоева — Елдана Талипова (Қозоғистон) — 20:00
Жанглар соат 19:00 да старт олади.
Бакрадзе Иман
Редактор