Бокс. Ўзбекистон ўсмирлари Осиё ўйинларида иштирок этади
22-31 октябрь кунлари Баҳрайн давлатининг Манама шаҳри ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади. Ушбу ўйинларнинг бокс баҳсларида икки терма жамоамиз ҳам медаллар учун рингга кўтарилади.
Таркибимиз билан танишинг:
Йигитлар:
-46 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
-50 кг. Хабибулла Сайназаров
-54 кг. Беҳрузжон Роҳаталиев
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-66 кг. Сайидхўжа Садиллахўжаев
-75 кг. Диёрбек Муродиллоев
+80 кг. Асадбек Султонбоев
Мураббийлар: Хулио Ли Эчаваррия, Сирожиддин Наимов, Бахтиёржон Турабоев.
Қизлар:
-46 кг. Рухшонобону Ахадова
-50 кг. Назокат Мардонова
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-60 кг. Рушанабону Исоёва
-66 кг. Улбосин Жалғасбаева
-75 кг. Самира Тургунова
+80 кг. Мавжуда Абдусайдова
Мураббийлар: Темур Ахбоев, Элдор Холматов, Мирхон Содиқов.
Жамоа менежери: Шахбоз Таваккалов.
Ушбу мусобақада Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб боради.