locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Ўзбек спортчилари мусобақани 5 та олтин, 3 кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунладилар.

Ушбу мусобақада Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Ўзбек спортчилари мусобақани 5 та олтин, 3 кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунладилар.
photo: boks Uzbekistan

Осиё ўйинларининг бокс баҳслари якунланди.

Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари ўз якунига етди. Натижаларга кўра, йигит-қизларимиз мусобақани 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунладилар. Ушбу натижа терма жамоамиз учун мусобақадаги энг яхши кўрсаткичлардан бири бўлди ва қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ҳам вакилларимиз қайд этган натижани такрорлашди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-46 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-75 кг. Диёрбек Муродиллоев
+80 кг. Асадбек Султанбоев
-60 кг. Рушанабону Исоева

Кумуш медал:
-66 кг. Саидхўжа Садиллахўжаев
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-75 кг. Самира Турғунова

Бронза медал:
-50 кг. Назокат Мардонова
-66 кг. Улбосин Жалғасбаева


Мураббийлар: Хулио Ли Эчаваррия, Сирожиддин Наимов, Бахтиёржон Турабоев, Темур Ахбаев, Элдор Холматов, Мирхон Содиқов.

Жамоа менеджери: Шахбоз Таваккалов.

Ушбу мусобақада Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг