Бокс. Яна бир халқаро мусобақа якунланди
Ушбу мусобақада Содиқ Хидиров ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
photo: boks Uzbekistan
Яна бир халқаро мусобақа якунланди.
15-22 февраль кунлари Россиянинг Комсомольск-на-Амуре шаҳри ёшлар ўртасида халқаро турнирга мезбонлик қилди. Мусобақада терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин, 3 кумуш ва 5 та бронза медалларига эга чиқдилар. Ушбу натижа боксчиларимизга умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни таъминлади.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-54 кг. Ҳикматилла Собиров
-63,5 кг. Отабек Нурмахамадов
Кумуш медал:
-80 кг. Хуршидбек Жўраев
-92 кг. Абдулло Қодиров
+92 кг. Зоиджон Тоштамбоев
Бронза медал:
-51 кг. Одилшох Халимов
-67 кг. Камронбек Ҳамдамов
-71 кг. Шохрух Исломқулов
-75 кг. Абробек Шарипов
-86 кг. Беҳрузбек Вафоев
Мураббийлар: Баҳромжон Ёқубов, Суҳроб Умаров.
Ушбу мусобақада Содиқ Хидиров ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Иброҳим Жалолов
Редактор