locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг 2025 йилги босқичи якунланди

Элшод Расулов бошчилигидаги қизларимиз эса, 1 та олтин ва 4 бронза билан тугатишди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг 2025 йилги босқичи якунланди
photo: boks Uzbekistan

World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг 2025 йилги босқичи якунланди.

Хабарингиз бор, ушбу турнир йил бошида эълон қилинганда 4 та босқичда ўтиши белгиланди.

Биринчи босқич:

31 мартдан 5 апрелга қадар Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз ҳеч кимга имконият қолдирмай, 5 та олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медалларини қўлга киритишди. Биздан кейин мезбонлар 3 дона олтин ола олишди холос.

Иккинчи босқич:

10-17 май кунлари Полшанинг Варшава шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг иккинчи босқичига мезбонлик қилди. Тўлқин Қиличев бошчилигида жамоамиз 6 та олтин, 1 кумуш ва 2 та бронза билан мусобақани якунладилар. Бу сафар ҳам жамоамиз тенгсиз бўлди.

Дастлаб, Полшадаги турнир World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг иккинчи босқичи дея номланди. Аммо мусобақа бошланишига саноқли кунлар қолганида турнир ташкилотчилари мусобақа "Феликс Штамм" халқаро хотира турнири ва World Boxing ташкилоти кубоги коллаборация шаклида ўтказилишини ва бу якунлий медаллар рейтингга қўшилмаслигини маълум қилишди.

Учинчи босқич:

Қозоғистоннинг Астана шаҳри, 28 июндан 7 июлгача яна бир World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг тартиб бўйича учинчи (Полшани ҳисобга олганда) босқичига мезбонлик қилди. Бу сафар мусобақада Ливерпулда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг муҳимлик даражаси туфайли эркаклар терма жамоамиз иштирок этмади.

Элшод Расулов бошчилигидаги қизларимиз эса, 1 та олтин ва 4 бронза билан тугатишди. Қайд этиш жоиз, аёллар терма жамоамиз катта таркибда биринчи бор Астанада қатнашдилар. Унгача Полшада бир нафар қизимиз рингга кўтарилганди холос.

Тўртинчи, сўнгги босқич:

Куни кеча якунига етган Ҳиндистондаги World Boxing ташкилоти кубоги баҳслари финал босқич дея номланди. Унда терма жамоамизнинг ёш таркиби 4 та олтин, 5 кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди. Умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи бўлдик. Эркакларимиз эса ўз тоифасида доимгидек биринчиликни бермади. Қизларимиз ҳам мусобақада муносиб иштирок этдилар. Айрим финал жанглари эса, ҳакамларнинг тушунарсиз қарорлари туфайли рақиблар томонига ҳал этилди. Бунга яққол мисол, Олтиной Сотимбоева ва Гулсевар Ғаниевалар иштирокидаги жанглар. Бокста шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шунга қарамасдан ушбу кубок баҳслари қизларимиз учун катта тажриба майдони бўлди.

Ўйлаймизки, ушбу турнирда олинган тажрибалар муҳим паллаларда, Олимпиада ўйинлари, Жаҳон чемпионати баҳсларида анчагина ас қотади. Шундай қилиб, ташкилот кубок баҳсларини якунлади.

Ушбу мавсумий мусобақа, ўзининг Олимпиада ўйинларига баллар тақдим этиши билан ҳам аҳамиятли. Терма жамоамиз, тўртта босқич деб олсак, барчасида турли таркиблар билан иштирок этиб, барча ёш ва умидли боксчиларга имконият берди. Нью-Дели ҳам бунга яққол мисол.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг