locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Терма жамоамиз яна бир бор энг яхшиси деб топилди

Болгариянинг София шаҳрида 22 февралдан 1 мартга қадар давом этган “Strandja” турнири ўз якунига етди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Терма жамоамиз яна бир бор энг яхшиси деб топилди
photo: boks Uzbekistan

Терма жамоамиз яна бир бор энг яхшиси деб топилди.

Болгариянинг София шаҳрида 22 февралдан 1 мартга қадар давом этган “Strandja” турнири ўз якунига етди.

Ушбу турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Эркаклар жамоамиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза билан биринчи бўлган бўлса, аёллар жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза билан етакчи бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин қўшнилар Қозоғистонга, учинчи поғона эса Украина боксчиларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
-85 кг. Акмалжон Исроилов
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
-48 кг. Сабина Бобоқулова
-57 кг. Нигина Ўктамова
-65 кг. Навбахор Ҳамидова
-75 кг. Азиза Зокирова

Кумуш медал:
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
+90 кг. Озодбек Алиев
-51 кг. Феруза Казакова
+90 кг. Олтиной Сотимбоева

Бронза медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-85 кг. Норбек Абдуллаев
-90 кг. Самир Собиров
-48 кг. Фарзона Фозилова
-80 кг. Рухшона Парпиева

Бош мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Элшод Расулов.

Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс Тиссерт, Раҳматжон Рўзиохунов, Акмал Ҳасанов, Алимардон Достанов, Нодир Ғуломов, Барбаро Фернандез Хименес, Ислом Тожибоев, Азим Худойқулов, Истам Кабинов, Шукурулла Вапаев, Шахзода Умарова, Шерзод Аҳмаджонов, Рамзжон Ахмедов.

Шифокор: Комилжон Расулов.
Физиотерапевт: Хесус Альберто
Жамоа менежери: Аҳмадбек Эшматов.
Ҳакам: Александр Хамидов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг