Бокс. Терма жамоамиз ҳар икки тоифада ҳам тенгсиз бўлди
Йигитларимиз ҳам қизларимиз ҳам 5 тадан, 10 та олтин медалларига эга чиқиб, МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлишди.
photo: boxing Uzbekistan
Терма жамоамиз ҳар икки тоифада ҳам тенгсиз бўлди.
Йигитларимиз ҳам қизларимиз ҳам 5 тадан, 10 та олтин медалларига эга чиқиб, МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлишди. Кумуш ва бронзаларимиз ҳам 5 тадан. Ҳатто, мезбон Озарбайжон давлати икки таркиб билан 18 ва 26 нафар боксчи билан иштирок этиб ҳам, терма жамоамиздан медал жамғаришда анча орқада қолди. Бу сафар негадир қўшниларимиз Қозоғистон 2 донагина олтин билан тўртинчи ўринда, учда Россия жамоаси.
Терма жамоамиз яна бир бор МДҲ давлатлари, балки дунёда тенгсизлигини яна бир бор исботлаб қўйишди.
Иброҳим Жалолов
Редактор