Бокс. Шаҳзод Музаффаров ўз юришини бошлади
Арманистоннинг Ереван шаҳрида бокс бўйича “Yerevan Mayor Cup” турнири старт олди.
photo: boks Uzbekistan
Хабарингиз бор, Арманистоннинг Ереван шаҳрида бокс бўйича “Yerevan Mayor Cup” турнири старт олди.
Бугунги кун дастуридан ўрин олган бахсларда -55 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шаҳзод Музаффаров рингга кўтарилди.
У исроиллик Фарид Хрейшга қарши баҳс юритди. Барча жабҳада рақибидан бир бош устун бўлган Музаффаров 5:0 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.
Бугун яна бир вакилимиз Иқболжон Холдоровнинг жанги ҳам ўрин олган. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Иброҳим Жалолов
Редактор