Бокс. К.Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди
Ушбу мусобақада Акмал Боборахимов ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
photo: boks Uzbekistan
20-26 апрель кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳри "К.Коротков хотирасига бағишланган" халқаро турнирга мезбонлик қилди.
Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этдилар ва 2 та олтин, 3 кумуш ва 3 та бронза медалларга эгалик қилдилар.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-50 кг. Амирбек Исмоилов
+90 кг. Озодбек Алиев
Кумуш медал:
-55 кг. Сайфиддин Собиров
-60 кг: Санжарбек Ваҳобов
-75 кг. Абдулазиз Абдулҳамидов
Бронза медал:
-65 кг: Миркомил Саитохунов
-80 кг. Руслан Эсанов
-90 кг. Руслан Шарипбоев
Мураббийлар: Даврон Гафуров, Юсуф Турсунов, Ильёс Раҳимжонов.
Ушбу мусобақада Акмал Боборахимов ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Иброҳим Жалолов
Редактор