Бокс. Бразилия. Олтин! Асилбек Жалилов финалда рақибини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони бўлди!
PHOTO: Telegram
Хабарингиз бор шу кунларда Бразилия давлатида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушу турнирда Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари ҳам тўлиқ таркиб билан муносиб қатнашмоқда.
Ҳозиргина -50 кг вазн тоифасида финал жанги якунланди. Унда рингга кўтарилган ҳамюртимиз Асилбек Жалилов франциялик рақиби Ники Куммингсни йирик 5:0 ҳисобда мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди. Сайтимиз номидан Жалиловни жаҳон чемпионлиги билан табриклаймиз.

Турнирнинг ҳал қилувчи жанглари давом этади. Тафсилотларни sports24.uz орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор