locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Аёллар терма жамоаси мураббийлар штабига кубалик мутахассис қўшилди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Аёллар терма жамоаси мураббийлар штабига кубалик мутахассис қўшилди
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси мураббийлар штаби таркибига яна бир тажрибали мутахассис қўшилди.

Кубалик мураббий Фернандес Хименес Барбаро эндиликда Элшод Расулов бошчилигидаги аёллар терма жамоамиз штабида катта мураббий сифатида иш бошлайди. Мутахассис бизгача, 40 йиллик фаолияти давомида дунёнинг кўплаб терма жамоаларида бош мураббий сифатида ишлаб келган.

Фернандес Хименеснинг терма жамоамиз билан келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз. Ишонамизки, жамоамизнинг ютуқларида ўз ҳиссасини қўшиб, аёлларимиз боксини янада юқори поғоналарга олиб чиқишда ёрдам беради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг