Бокс. Қашқадарёда Ўзбекистон кубоги старт олди
U17 ёш тоифасидаги боксчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
photo: boks Uzbekistan
Қашқадарёда Ўзбекистон кубоги старт олди.
Бугун Қарши шаҳридаги Кураш маҳорат мактабида бокс бўйича U17 ёш тоифасидаги боксчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қарши шаҳар ҳокими, Ўзбекистон бокс федерацияси Қашқадарё бўлими раиси Нормўмин Холбоев, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Воҳоб Рўзиев, федерациямизнинг Спорт бўлими бошлиғи Қобулбек Завқиев ва ўсмирлар терма жамоамиз катта мураббийи Бахтиёр Тўрабоевлар ҳам иштирок этдилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор