Бокс. Акмал Исроилов: \"Жаҳон чемпионатидан ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз\"
PHOTO: Telegram
Бразилияга етиб борган Ўзбекистон бокс терма жамоамиз аъзоларидан бири Акмал Исроилов турнир олдидан ўзи фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бразилияга етиб келиб, машғулотларни ҳам бошлаб олдик. Ҳаммаси яхши. Эртадан мусобақага старт берилади. Турнирдаги барча жангларни ютиб, ватанимиз байроғини баландларга кўтариб, натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз. Албатта, ёшлар жамоасидан катталарга ўтишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, лекин насиб қилса турнирда биринчи ўринни олиб, ёруғ юз билан уйга қайтишга ҳаракат қиламиз",-дейди Миллий терма жамоамиз боксчиси
Эслатиб ўтамиз мусобақа 5-апрелгача давом этади. Тафсилотлар билан сайтимиз орқали таништириб борамиз