Бокс. 8 нафар ўзбек боксчиси финалга йўлланма олди
Финал жанглари 30 октябрь куни бўлиб ўтади.
photo: boks Uzbekistan
29-октябрь куни Осиё ўйинларининг ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Якунига кўра, 3 нафар қизларимиз ҳал қилувчи баҳсга йўл олди. Йигитлар эса, 5 нафар билан ярим финалга келишиб, барчаси финални нақд қилишди.
Финалчиларимиз билан танишинг:
Йигитлар:
-46 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-66 кг. Сайдхўжа Садиллахўжаев
-75 кг. Диёрбек Муродиллоев
+80 кг. Асадбек Султонбоев
Қизлар:
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-60 кг. Рушанабону Исоёева
-75 кг. Самира Тургунова
Бронза медали соҳибалари:
-50 кг. Назокат Мардонова
-66 кг. Улбосин Жалғасбаева
Финал жанглари 30 октябрь куни бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор