Баҳодир Жалолов навбатдаги жангига хорижда тайёрланмоқда
Бокс
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Gazeta.uz
Ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони, ҳозирда профессионал рингда фаолият юритаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги учун тайёргарликка киришди.
У Instagram саҳифасида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган машғулотлардан фотолар билан ўртоқлашди. Суратларда унга доимий мураббийи Фарруҳ Қиличев ҳамроҳлик қилаётгани акс этган.
