Бангкокдаги беллашувда ўзбекистонлик боксчилар чорак финалда тўхтаб қолишди
Халқаро турнир доирасида рингга кўтарилган Ҳалимов ва Абдуназаров рақибларига имконият бериб қўйишди
Расм: Telegram
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтаётган бокс турнирида бугунги кун ўзбекистонлик икки боксчи учун омадсиз кечди.
-50 кг вазн тоифасида рингга чиққан Одилшох Ҳалимов чорак финалда мезбон Киаттисак Суквега қарши жанг қилиб, 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Абдулазиз Абдуназаров эса -55 кг вазнда ҳиндистонлик Шивамга қарши жангда 0:5 ҳисобида ютқазди.
Шу тaриқа, ҳар икки спортчи ҳам мусобақанинг ярим финалига йўл олиш имконидан маҳрум бўлишди.
Бакрадзе Иман
Редактор