locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баходир Жалолов IBF рейтингда юқорилади ва супероғир вазн тоифасидаги топ-15ликка кирди

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Баходир Жалолов IBF рейтингда юқорилади ва супероғир вазн тоифасидаги топ-15ликка кирди
Расм: gettyimages.com Баходир Жалолов

Халқаро бокс федерацияси (IBF) 2025 йил апрел ойи учун супероғир вазн тоифасида янгиланган рейтингни эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси боксчиси Баходир Жалолов ушбу рўйхатда 13-ўринни эгаллади. IBF’нинг расмий сайтига кўра, у рейтингда 13-поғонада жойлашган. Бу натижа унинг украиналик рақиби Игор Шевадзуцкий устидан қозонган ишончли ғалабаси орқали қўлга киритилди. Жанг 5 апрел куни Остона шаҳрида бўлиб ўтди.

IBF тўлиқ рейтинги (2025 йил апрел):
1. Аниқланмаган
2. Дерек Чисора (Зимбабве)
3. Эфе Ажагба (Нигерия)
4. Фрэнк Санчес (Куба)
5. Энтони Жошуа (Англия)
6. Филип Хргович (Хорватия)
7. Жастис Хуни (Австралия)
8. Мозес Итаума (Буюк Британия)
9. Майкл Хантер (АҚШ)
10. Мартин Баколе (ДР Конго)
11. Жаред Андерсон (АҚШ)
12. Ричард Торрес кичик (АҚШ)
13. Баходир Жалолов (Ўзбекистон)
14. Петер Кадиру (Германия)
15. Гвидо Вианелло (Италия)

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг