5 июл куни ярим финал! Ўзбек боксчилари ҳал қилувчи босқич остонасида
World Boxing кубогида 4 нафар ҳамюртимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
Расм: boxing.uz
Остонада ўтаётган World Boxing ташкилоти кубоги мусобақасида бугунги кун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Яъни, ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келган.
Қуйида ярим финал жуфтликлари ва жанг вақтлари билан танишинг (Тошкент вақти билан):
-54 кг: Феруза Казакова — Сакши (Ҳиндистон), соат 14:15
-80 кг: Соҳиба Рўзметова — Эсета Флинт (Австралия), соат 15:00
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Морелле Маккейн (АҚШ), соат 19:30
-75 кг: Азиза Зокирова — Суннива Ҳофстад (Норвегия), соат 19:45
Бугунги баҳслар икки дастурда — 14:00 ва 19:00 да старт олади. Боксчиларимизга омад тилаймиз!
Бакрадзе Иман
Редактор