24–31 июль кунлари Қарши шаҳрида бокс бўйича U-17 ёш тоифасидаги Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади
Мазкур мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан энг иқтидорли ёш чармқўлқоп усталари иштирок этиб, чемпионлик ҳамда совринли ўринлар учун ўзаро куч синашадилар.
photo: boks Uzbekistan
24–31 июль кунлари Қарши шаҳрида бокс бўйича U-17 ёш тоифасидаги Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан энг иқтидорли ёш чармқўлқоп усталари иштирок этиб, чемпионлик ҳамда совринли ўринлар учун ўзаро куч синашадилар.
Бир ҳафта давом этадиган беллашувлар ёш боксчилар учун ўз маҳоратини намойиш этиш, мураббийлар эса келажакда миллий терма жамоага муносиб номзодларни саралаб олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, мусобақа мамлакатимизда ёшлар боксини янада ривожлантириш ва янги иқтидорларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор