locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

15 май куни Полшада ярим финал жанглари — 6 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга чиқади

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
15 май куни Полшада ярим финал жанглари — 6 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга чиқади
Расм: Gazeta.uz

Полшада бўлиб ўтаётган халқаро бокс мусобақасида бугун ярим финал баҳслари ўтказилади. Ушбу босқичда юртдошларимиздан 6 нафари финалга чиқиш учун кураш олиб боради. Қолган 3 нафар боксчимиз эса финал йўлланмасини аввалроқ қўлга киритган. Шу пайтга қадар терма жамоамиз мусобақани йўқотишларсиз давом эттирмоқда.

Бугунги жуфтликлар қуйидагича:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Лунда Гантумур (Мўғилистон) | 16:30
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Мишелт Баттумур (Мўғилистон) | 17:15
-57 кг: Хуморабону Мамажонова — Эсра Йилдиз (Туркия) | 20:45
-60 кг: Самандар Олимов — Микеле Бальдасси (Италия) | 21:45
-70 кг: Гофуржон Тоҳиров — Цезарий Знамец (Польша) | 22:00
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Кайл Шав-Туллин (Англия) | 22:30

Жанглар Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади. Иккинчи дастур эса соат 20:00 да старт олади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг