locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

12 ёшли Ромина Кастан профессионал боксда дебют қилади

Ёш мексикалик спортчи илк жангини тажрибали рақибга қарши ўтказади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
12 ёшли Ромина Кастан профессионал боксда дебют қилади
Расм: Olamsport.uz

Эртага, 27 июл куни тонг саҳарда Мексиканинг Веракрус шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Ушбу турнирдаги энг муҳокамага сабаб бўлаётган воқеалардан бири — 12 ёшли Ромина Кастаннинг дебютидир. У биринчи бор профессионал рингга чиқади ва 21 ёшли ватандоши Гвадалупе Мединага қарши жанг қилади. Медина ҳисобида 10 та ғалаба мавжуд.

Ромина 6 ёшидан бокс билан шуғулланади, саккиз ёшида эса ҳаваскор рингда жанглар ўтказа бошлаган. Шу вақтгача у 50 та жангда ғалаба қозонган. Унинг мураббийи — ўз отаси Исаак Кастан.

Таърихда ундан ҳам ёшроқ профессионал боксчи бўлган — британиялик Ниппер Пэт Дейли 1923 йилда 10 ёшида дебют қилган. У 7 йилда 119 та жанг ўтказиб, 1931 йилда, 17 ёшида рингдан кетган.

Ромина Кастаннинг кеча бокс тарихида навбатдаги ёш чемпионлар сафидан жой олиш эҳтимоли билан қизиқиш уйғотмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг