1 июл куни Остонада ўзбек боксчилари рингга чиқишади
World Boxing мусобақасида Феруза Казакова, Хуморабону Мамажонова ва Азиза Зокирова жанг қилади
Расм: boxing.uz
Остонада бўлиб ўтаётган World Boxing мусобақаси бугун ҳам қизғин давом этади.
30 июн куни ўзбекистонлик 3 нафар боксчи тўрга чиқиши режалаштирилган. Улар қуйидаги жуфтликларда рақибларига қарши жанг қилишади:
• 54 кг: Феруза Казакова — Анел Сакиш (Қозоғистон) — соат 14:00
• 57 кг: Хуморабону Мамажонова — Ву Ши-Йи (Хитой Тайпейи) — соат 19:00
• 75 кг: Азиза Зокирова — Оливиа Тоборек (Польша) — соат 20:00
Барча жанглар икки дастур доирасида Тошкент вақти билан 14:00 ва 19:00 да бошланади.
Бакрадзе Иман
Редактор