locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонда от спорти йўналишидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Жаҳон кубоги саралаш босқичи ҳамда Евроосиё лигаси мусобақаларини ташкил этиш жараёни юзасидан фикр алмашилди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонда от спорти йўналишидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
Фото: Olympic.uz

Евроосиё от спорти ассоциацияси президенти, Россия от спорти федерацияси раҳбари Марина Сечина бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томонидан Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита бош котиби Ойбек Қасимов, шунингдек, мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев иштирок этишди.

Айни пайтда Тошкентда конкур бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилмоқда. Музокараларда томонлар от спорти йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш мавзусини муҳокама қилиб ўтишди. Шунингдек, конкур бўйича Жаҳон кубоги саралаш босқичи ҳамда Евроосиё лигаси мусобақаларини ташкил этиш жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ва минтақада от спортни ривожлантириш борасидаги изчил ишлар давом эттирилиши хусусида сўз юритилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг